9 April 2018

Янги ўқув йилида Тошкентда Жанубий Кореянинг Сожонг университети филиали очилади. ОТМда болаларни эрта ривожлантириш, реклама ва жамоатчилик билан алоқалар ҳамда туризм факультетлари фаолият олиб бориши кўзда тутилмоқда, деб хабар беради«Газета.uz».

5 апрель куни Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Сожонг университети ректори Хонг Ёнг Ким Тошкентда ОТМ филиалини очиш бўйича баённомани имзолади.

Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизматидан хабар қилинишича, ҳозирда филиални жойлаштириш учун жой аниқланмоқда.

Сентябрда пойтахтда Жанубий Кореянинг Пучон университети филиали ҳам очилиши лозим. Унда мактабгача педагогика ва психология йўналишларида мутахассислар тайёрланади. Филиал очилиши бўйича мақсадлар тўғрисидаги баённома февраль ойида имзоланган.

Ўзбек